Хирож Хирож Оллоҳ кофирлардан мусулмонларга олиб берган ҳақдир. У кофирлардан уруш ёки сулҳ (агар сулҳда ер бизники дейилиб, хирож тўлаш эвазига кофирларнинг унда яшашлари айтилган бўлса) орқали олинган ерга солинади. Хирож сўзи арабларда фойда олиш, ижарага бериш маъноларини англатади. Кофирлардан уруш эълон қилинганидан кейин куч билан олинган ҳар бир ер хирожий (хирож олинадиган) ер ҳисобланади. Фатҳдан кейин мусулмон бўлишса-да, ерлари хирожийлигича қолади. Абу Убайд «Амвол»да Зуҳрийдан ривоят қилади:«Улардан ким мусулмон бўлса, мусулмонлиги қабул қилинган, мусулмонлиги унинг ўзини ва молини сақлаган. Фақат ерни эмас. Чунки у дастлаб ҳимоялана оладиган пайтларида мусулмон бўлмагани учун ер мусулмонларнинг ўлжаси ҳисобланган». Ҳимоялана оладиган пайтлари, яъни мусулмонлардан ҳимоялана оламиз, деб ўйлаган пайтлари маъносидадир. Хирож ерга унинг кўтаришига қараб солинади. Умар р.а. ерга кўтаришига қараб, мулкдорга ҳам, деҳқонга ҳам зарар қилмайдиган миқдорда ҳирож солган. Айрим жойларда ҳар бир жариб (1260-1592м) учун бир қафиз (14,5 уққа) ва бир дирҳам солган бўлса, бошқа жойларда бошқача миқдорда хирож солган. Шом тарафларида бундан бошқача иш тутган. Кўриниб турибдики, у ернинг кўтаришига эътибор берган. Ернинг кўтаришига қараб хирож белгилаганидан кейин, у қайси тарзда солинган бўлса, ўша тарзда олинади. Агар йиллик хирож ер майдонига нисбатан солинган бўлса, қамарий сананинг охирида олинади. Чунки шариатда шу сана эътиборлидир. Агар у экин ҳажмига нисбатан солинган бўлса, шамсий сананинг охирида олинади. Чунки ёмғирлар ва экиннинг чиқиши шу сана билан ўлчанади. Агар маҳсулотга нисбатан солинса, яъни маҳсулотнинг маълум бир қисмини олишга келишилса, йиғим-теримлар тугаганидан кейин олинади. Халифа шу уч йўлдан бирини танлаши, яъни ер майдонига ё экин ҳажмига ёки маҳсулотга нисбатан хирож солиши мумкин. Қайсинисини унумлироқ деб билса, ўшанисини олаверади. Ер яхшиланиб, масалан қудуқ кавланиб ёки ариқ очилиб, натижада ҳосилнинг кўпайиш ҳоллари ҳам учрайди. Бундай пайтда агар яхшиланиш деҳқон тарафидан бўлса, хирож миқдори оширилмайди, давлат тарафидан бўлса, оширилади. Айрим сабаблар, масалан қудуқни қаровсиз ташлаб қўйиш ёки ариқни бузиб юбориш сабабидан хосилнинг камайиш ҳоллари ҳам учрайди. Бундай пайтда агар ўша сабаблар деҳқон
84-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|